“Самарқанд китобхон ёшлари марафони” ўтказилди
Фото: «Халқ сўзи»
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Республика Маънавият ва маърифат марказининг вилоят бўлимлари, Самарқанд Давлат Университети билан ҳамкорликда “Самарқанд китобхон ёшлари марафони” ўтказилди. Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад ёшлар ўртасида китобхонликни янада ривожлантириш, мутолаа маданиятини юксалтириш, янги бадиий асарлар ҳақида маълумотлар бериш, таниқли ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлар ташкил этиш, вилоятдаги ижодий муҳитни янада жонлантиришдан иборат.
Марафон давомида А.С.Пушкин номидаги вилоят ахаборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Жумагул Сувонованинг янги “Самарқанднома” номли китоби тақдимоти, “Шарқ юлдузи” журналининг 90 йиллиги муносабати билан журнал мухлислари мулоқоти, таълим муассасалари кутубхоналарида вилоятнинг туманларидан келган ёш китобхонлар иштирокида адабий асарлар тақдимоти, “Мен ўқиган китоб”, “Менинг севимли ёзувчим”, “Мен севган қаҳрамон” каби лойиҳалар амалга оширилди.
Шундан сўнг ёш китобхонларнинг университет хиёбонидан бошлаб Регистон майдони бўйлаб юриши бўлиб ўтди. Мазкур тадбир давомида суҳбат-мушоира, ёш ижрочилар чиқиши, ижодий мулоқотлар ташкил этилди.
Ёш китобхонлар марафонида фаол иштирок этган китобсеварларга Ёзувчилар уюшмаси томонидан “Шарқ юлдузи” журнали ва бадиий асарлар жамланмаси, шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Республика Маънавият ва маърифат марказининг вилоят бўлимлари томонидан ташаккурномалар топширилди.
Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг