Самарқанд халқаро аэропортида туризм ахборот маркази очилди
Самарқанд халқаро аэропорти ҳудудида туризм ахборот маркази ўз ишини бошлади.
Қайд этиш жоизки, туризм ахборот марказида чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартиби, туристлар учун қизиқарли бўлган маданий мерос объектлари, туристик йўналишлар, жамоат транспорти хизматлари, автомобиль ижараси, умумий овқатланиш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, меҳмонхоналар, тиббий ёрдам марказлари ва бошқалар бўйича батафсил маълумотга эга бўлиш мумкин.
Таъкидлаш керакки, Самарқанд шаҳрида ўтган йили 9 та туристик ахборот маркази фаолият кўрсатган бўлса, 2023 йилда уларнинг сонини 18 тага етказиш режалаштирилган.
Ахборот марказининг очилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 декабрдаги «Самарқанд вилоятининг туризм ва транспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш, вилоятни «Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» концепцияси асосида ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-455-сон Қарорига мувофиқ амалга оширилди.
Маълумот учун, Самарқанд 2023 йилда Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) пойтахти ҳисобланади. UNWTO Бош ассамблеясининг юбилей 25-сессияси айнан Самарқандда ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг