Салкам 76 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари мусодара қилинди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланганини маълум қилди.
Департамент Янгиер шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар А.А. ва Ш.Б. фуқаро М.Х.га хорижда ишлаб чиқарилган жами 1 390 қути «Esse change» номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини 38,9 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда «Тошкент—Водий» йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Lacetti» русумли автотранспорт воситасида фуқаро А.А. хорижда ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 37,1 миллион сўмлик жами 1 150 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Наманган шаҳрида яшовчи М.К.га етказиб бериш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида мусодара қилинган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Қайд этиш керакки, Шавкат Мирзиёев 2023 йил 28 декабрь куни солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилингани муносабати билан қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолаганди. Унга кўра, ишлаб чиқариладиган тамаки маҳсулотларига (сигареталар, сигаралар, калян тамакилари, снюс ва бошқалар) акциз солиғи ставкалари 12 фоизга ошиб, импорт қилинадиган сигареталар учун эса 5 фоизга пасайтирилганди.
Аввалроқ Иштихон ва Тойлоқда 6 минг 754 дона қалбаки ёрлиқли алкоголь маҳсулотлари савдоси тўхтатилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг