Сайёрамиздаги ғаройиб жонзотлар ҳақида биласизми?

Атрофимизда биз билан бир қаторда турли хил жонзотлар ҳам кун кўришмоқда. Уларнинг кўпчилиги бизнинг дўстимиз, баъзиларини кўрганимизда баҳридилимиз очилади. Аммо уларнинг орасида шундай жонзотлар ҳам борки, улар ҳаёти ва ҳаракатлари билан бизни лол қолдиради.
Қуйида эътиборингизга шулардан бир нечтасини ҳавола этамиз.
Бу балиқлар тегса, одам ўлиши мумкин
Дунёдаги энг заҳарли балиқлар ҳисобланган “stonefish”, яъни тошбалиқлар инсоннинг сувда яшовчи хавфли душманларидан бири, десак, муболаға эмас. Уларнинг бир маротаба тегиниши оқибатида одамда томирлар торайиши, безовталик, кўнгил айниши, қусиш, нафас олиш қийинлашиши ҳолатлари кузатилади. У ҳаттоки ўлимга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Одам тошбалиқлар ҳужумига учраса вақтни кетказмай даволаниши даркор. Энг ёмони, улар билан тўқнашувдан кейин аломатлари ҳафта, ҳатто ойлаб инсонга азоб бериши фанда исботланган.
2 йил ҳомиладорликни бошдан кечирувчи Африка филлари
Aфрика филлари сутэмизувчилар орасида энг узоқ давр ҳомиладорликни бошдан кечирадиган жонзот ҳисобланиб, бу давр уларда икки йилгача давом этади. Олимларнинг фикрича, бу жараён уларнинг юқори даражада ривожланган миялари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Эҳтимол, шу боисдан ҳам Африка филлари мураккаб ижтимоий муносабатлар ва идрокий қобилиятларга эгадирлар.
У музлайди, ўзини-ўзи эритиб яна тирик қолади
Тоғ тоши ҳашароти номланган ушбу ғаройиб жонзот асосан Янги Зеландияда яшайди. У бир неча ой давомида музлаб ётиши, кейин эса ўзини-ўзи эритиб, ҳаётга қайтиши мумкин. Маълумотларга кўра, унинг тана тўқималари 80 фоизи музлашга бардош бера олади. Ҳашарот буни қонга ўхшаш суюқликда муз кристаллари шаклланишига тўсқинлик қилувчи оқсил туфайли юзага келтиради.
20 км. тезликда судралувчи илон
Қора мамбалар — илонлар орасидаги энг тез ҳаракатланувчи жонзот ҳисобланади. Улар соатига 20 км. тезликда судралишади. Маслаҳатимиз, уларга дуч келиб қолсангиз оғзингизни очиб ўтирмай, оёқни қўлга олинг ва орқага қарамай қочинг. Маълумотларга кўра, ушбу илон одамни чақса, унинг заҳрига қарши зиддизаҳар топиш учун инсонда бор-йўғи 20 дақиқа вақт бўлади. Аниқ фактларга кўра, ушбу илон ҳар йили дунё бўйлаб 20 мингга яқин одамнинг ўлимига сабаб бўлади.
Улар ўзидан 600 дан 800 вольтгача ток ўтказиши мумкин
Электр илонбалиқлари. Ўйлашнинг ўзиёқ одамнинг этини жунжиктиради. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу миқдордаги ток ҳатто отни ўлдириши мумкин. Уларнинг тегиниши оқибатида одам танасида куйишлар ҳосил бўлиши ҳеч гап эмас.
Тўпловчи ва таржимон:
Дилдора ЎРИНОВА
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг