Сайёр қабулда 28 нафар шахс муддатидан аввал озод этилди

18:39 20 Ноябрь 2023 Жамият
90 0

Фото: “Халқ сўзи”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғига кўра Навоий вилоят судлари раҳбарияти томонидан вилоятда сайёр қабуллар ўтказилиб, 66 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди.

Ушбу мурожаатларнинг 23 таси жиноят ишлари бўйича бўлса, 32 таси фуқаролик ишлар бўйича судларга тегишли. 4 нафар фуқаро эса иқтисодий ишлар, 7 нафар юртдошимиз маъмурий судларга оид муаммолари билан оғзаки шаклда мурожаат қилишди.

— Жиноят судлари томонидан қабул давомида 28 нафар шахс суд ҳукми билан тайинланган жазодан муддатидан аввал шартли озод қилинди, — дейди вилоят судининг матбуот хизмати раҳбари Азиза Рўзиева. — Шунингдек,11 нафар шахсга нисбатан тайинланган жазо енгилроғи билан алмаштирилиб, 80 нафар маҳкумнинг жазони ўташ тартиби енгилроғига ўзгартирилди. Бундан ташқари 2 та жиноят иши ЖК 661-моддаси тартибида, 1 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш МЖтК 212-моддаси тартибида тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилди.

Сайёр қабулда фуқаролик судлари томонидан 3 нафар фуқаронинг юридик фактни белгилашга оид даъво аризаси ҳамда алимент ундириш бўйича 9 та ариза қаноатлантирилиб, вояга етмаган фуқароларнинг шароити яхшиланди. Олти нафар фуқаронинг қатъий суммадаги маблағини ундириш тўғрисидаги талаблари қаноатлантирилиб, бола тарбияси билан банд бўлган оналарнинг таъминоти кафолатланди.

Қабул жараёнида 9 нафар фуқаронинг имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқлари тикланиб, шаҳодатлаш кўригидан ўтмаган иш даврларини тиклаш бўйича аризалари қаноатлантирилди. 2 нафар фуқарога иш жойидан тўланмаган иш ҳақларини ундириш юзасидан суд қарорлари қабул қилинди.

Иқтисодий судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича тадбиркорлар фойдасига 201 856 548 сўм пул маблағлари ундирилди.

Мазкур сайёр қабулларда 34 нафар жазони ўтаб турган маҳкумлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ташаккурнома билдирилди.

Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер