Сайхунобод тумани ҳокими ва унинг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

13:09 14 Март 2024 Сиёсат
366 0

Жойлардаги ва республика даражасидаги раҳбарлар Сайхунободдаги аҳволни яхшилашга эътибор қаратмагани, пастга тушиб ишламагани, фақат йиғилиш ўтказиш билан чеклангани танқид қилинди.

Мисол учун, туманда 2 минг 400 та ишсиз бор, камбағаллик даражаси – 14 фоиз, маҳаллий бюджет тушуми 27 миллиард сўм, харажати 67 миллиард сўм.

Бир сўз билан айтганда, Сайхунободда тадбиркорлик ўсмаяпти, Янги Ўзбекистон нафаси сезилмаяпти, — деди давлатимиз раҳбари.

Шу боис, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, Сайхунобод тумани ҳокими ва унинг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, ўрнига замонавий раҳбарлар қўйилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер