Саида Мирзиёева Женевадаги БМТ биносида «Ўзбекистон хонаси» очилишини маълум қилди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Женевада Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллигига бағишлаб ташкил этилган қабул маросимида нутқ сўзлади.
У ўз нутқида келажак, ислоҳотлар, барқарор тараққиёт, маданият ҳақида, шунингдек, чегаралардан қатъи назар, барча учун муҳим бўлган қадриятлар хусусида фикр алмашилганини таъкидлади.
— «Биз келажак, ислоҳотлар, барқарор тараққиёт, маданият ҳақида, шунингдек, чегаралардан қатъи назар, барчамиз учун муҳим бўлган қадриятлар хусусида фикр алмашдик. Бир янгилик билан ўртоқлашишдан айниқса жуда мамнунман: тез орада Женевадаги БМТ биносида «Ўзбекистон хонаси» очилади. Бу — маданиятимизнинг мўъжазгина бир бўлаги кўп миллатли ҳамжамиятга намойиш этиладиган маскан бўлади.
Ушбу маскан ҳар қандай қийинчилик ва зиддиятларга қарамай, бизнинг дунёга очиқлигимиз рамзига айланади», — деди Саида Мирзиёева.
Шунингдек, у «Ўзбекистон хонаси»нинг очилиши мамлакатимизнинг халқаро ҳамжамиятдаги ўрни ва нуфузини янада оширишини, миллий қадриятларимиз, маданиятимиз ва ўзлигимизни кенг жамоатчиликка намойиш этишга хизмат қилишини алоҳида қайд этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг