«S7 Airlines» авиакомпанияси Иркутскдан Фарғонага парвозларни тикламоқда

12:11 26 Март 2023 Жамият
613 0

2023 йил 5 майдан бошлаб Россиянинг S7 Airlines авиакомпанияси, узоқ танаффусдан сўнг, Иркутск — Фарғона — Иркутск йўналиши бўйича парвозларни тиклайди.

Рейслар Boeing 737-800 самолётларида ҳафтада бир марта — жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Бугунги кунда S7 Airlines авиакомпанияси Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Урганч ва Наманган халқаро аэропортларига парвозларни муваффақиятли амалга оширмоқда.

S7 Airlines — штаб-квартираси Новосибирскда жойлашган Россия авиакомпанияси. У Россиядаги энг йирик хусусий авиаташувчи бўлиб, 26 мамлакатнинг 180 дан ортиқ шаҳарларига йўловчи ташувларини амалга оширади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?