Россиянинг “Новороссийск” сув ости кемаси уйига йўл олди

НАТО бош котиби томонидан масхара қилинган Россиянинг “Новороссийск” сув ости кемаси Болтиқ денгизига етиб борди. 2013 йилда ишга туширилган Б-261 “Новороссийск” дизел-электр сув ости кемаси Фемарн оролидан тахминан 11 км/соат тезликда ўтгани маълум қилинди. У Ўрта ер денгизидан Россияга қайтмоқда.
Кемага нисбатан аниқ носозлик сабаблари очиқланмаган, аммо маълумотларга кўра, ундан вақт-вақти билан тутун чиққани кузатилган. Катта эҳтимол билан “Новороссийск” эндиликда тўлиқ сув остида ҳаракатлана олмайди. Россиялик ҳарбий блогерлар бу ҳолат ёнилғи тизимидаги муаммолар билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини билдиришган.
НАТО маълумотларига кўра, “Новороссийск” сув ости кемаси 26 сентябрдан бери кузатув остида. У Гибралтар бўғозидан ўтганидан кейин аввал француз, ҳозир эса Британия ҳарбий кемаси ҳамроҳлигида Россияга қараб ҳаракатланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг