Россиядан келаётган таҳдид кучаймоқда — Латвия разведкаси
Латвия разведкаси Россиядан келаётган таҳдид кучаяётгани ҳақида огоҳлантирмоқда. Бу ҳақида BILD нашри маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Латвия конституцияни ҳимоя қилиш бюроси томонидан эълон қилинган 2025 йилга мўлжалланган йиллик ҳисоботида Москвадан келаётган хатарлар нафақат Латвия, балки бутун Европа миқёсида ортиб бораётгани қайд этилган.
Мазкур ҳисоботда келтирилишича, ҳозирги вақтда Россия томонидан Латвияга нисбатан бевосита ҳарбий таҳдид мавжуд эмас. Бироқ разведка хизмати Россиянинг Латвия ва бошқа Ғарб давлатларига қарши кескин баёнотлари Москванинг узоқ муддатли стратегик режаларидан далолат бериши мумкинлигини билдирган.
Шунингдек, ҳужжатда Кремль Ғарбни тобора кўпроқ душман сифатида қабул қилаётгани ҳам қўшимча қилинган. Латвиялик таҳлилчилар Россия аллақачон ўзини Ғарб билан тўғридан-тўғри мафкуравий қарама-қаршиликда деб билишини таъкидлашмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг