Россиядаги фуқаро Тошкентда безорилик содир этганликда айблангани ҳақида хабарлар тарқалди
«Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Миробод туман суди ўзбекистонлик фуқарони Россияда бўлиб турган даврида Тошкентда ИИО ходимларининг қонуний талабига бўйсунмасликда айблаб, 15 суткага қамаш ҳақида қарор чиқарганини маълум қилди.
Ташанов суд қарори ва фуқаро паспортига виза муҳри урилгани акс этган суратларни ҳам илова қилиб, ҳужжатларда кўрсатилган саналар ҳам бир-бирига номутаносиб эканини такидлаган. Унга кўра, айбдор деб топилган фуқаро 20 мартдан 25 апрелгача оиласи билан Россияда бўлган. Суд ҳужжатида эса ҳуқуқбузарлик 16 апрелда содир этилгани кўрсатилган.
Судьялар олий кенгаши мазкур хабар юзасидан қуйидагича изоҳ берди.
«Жорий йилнинг 17 май куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида У.Р.га доир маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш кўриб чиқилиб, тегишли жазо тайинланган. Суд қарорида ҳуқуқбузарлик содир этилган сана 16 апрель дея қайд этилган бўлса-да, мазкур ҳолат техник хатолик бўлиб, судья томонидан ўша вақтнинг ўзида қўшимча қарор чиқариш йўли билан бартараф этилган», дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, шу йилнинг 16 май куни содир этилган ушбу маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш материаллари 17 май куни судга келиб тушган бўлиб, электрон тақсимотга кўра, судья С. Хўжамқулова иш юритувига олинган. Мазкур жараён тўлиқ рақамлаштирилган бўлиб, ушбу дастурга инсон омилининг таъсири йўқ.
«Алоҳида таъкидлаш шартки, ушбу баёнот суд қарори қонунийлиги юзасидан Кенгаш хулосаси сифатида талқин қилинмаслиги керак. Чунки, қонунга кўра, суд қарорларига ҳуқуқий баҳо бериш юқори суд инстанцияси ваколатига тааллуқли», дейилади Судьялар олий кенгаши хабарида.
Кенгаш суд қарори қонуний кучда экани ва техник хатолик бартараф этилгани боис судьяга нисбатан хизмат текшируви ўтказишга етарлича асос йўқ деб ҳисоблайди. Бироқ мавжуд ҳолат жамоатчиликда суд ҳокимиятига нисбатан нотўғри тасаввурлар пайдо қилиши эҳтимолини юзага келтиргани эътиборидан Тошкент шаҳар судига унинг сабабларини ўрганишни тавсия қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дам олиш кунлари ҳарорат +27 даражагача пасаяди
- «Барселона»га келган Дани Олмо клубни қийин аҳволга солиб қўйди
- Бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилади
- Мбаппе «Реал» учун гол урган ўйинда УЕФА Суперкубогига эга чиқди
- «Андижон» клуби футболчиси Миллий гвардия ходимини уриб, жароҳат етказди
- ЙҲХБ: Тартибга солинмаган ўтиш жойидан ўтаётган пиёдалардан қўлларини баланд кўтаришни сўраймиз
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг