Россияда ўтказилган рейдлар чоғида икки озарбайжонлик ўлдирилди
Россия хавфсизлик кучлари томонидан Екатеринбург шаҳрида ўтказилган рейдлар чоғида икки нафар озарбайжонлик ўлдирилди. Шу муносабат билан Россиянинг Бокудаги вақтинчалик расмий вакили Пётр Волокових Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди. Бу ҳақда «Minval.az» хабар берди.
Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 27 июнь куни Россия хавфсизлик кучлари томонидан Озарбайжон диаспораси вакиллари яшайдиган хонадонларда ўтказилган рейдлар чоғида икки киши шафқатсизлик билан ўлдирилган, яна бир неча киши оғир тан жароҳати олган, тўққиз нафар фуқаро эса ҳибсга олинган. Озарбайжон ТИВ шу муносабат билан Россия томонига қатъий норозилик билдирди.
«Биз Россиядан ушбу иш бўйича шошилинч тергов ўтказишини ва қисқа вақт ичида ва зўравонлик содир этган барча шахсларнинг жиноий жавобгарликка тортишини кутмоқдамиз», дейилади расмий Боку баёнотида.
Шунингдек, Россия ҳукумати раиси ўринбосари Алексей Оверчукнинг июнь охирига режалаштирилган Озарбайжонга ташрифи Боку томонидан бекор қилингани маълум бўлди. Манбаларга кўра, юзага келган вазият фонида Озарбайжон томони Оверчук ёки бошқа Россия расмийларининг ташрифини ўринли деб ҳисобламайди.
Россия Сиёсий тадқиқотлар институти директори, сиёсатшунос Сергей Марков ҳам Озарбайжоннинг норозилигини қўллаб-қувватлади.
«Ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаётган одамларга нисбатан ўтказилган рейдлар чоғида икки киши ҳалок бўлса, уч нафари реанимацияга тушса — бу даҳшатли ҳолат. Бундай бўлмаслиги керак эди. Норозилик билдирилиши мантиқий. Энди биз аниқ тергов, расмий тушунтириш ва айбдорларнинг жазоланишини кутяпмиз», деб ёзди у ўзининг Telegram каналида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг