Россияда мигрантларни биометрик идентификация қилиш амалиёти кенгайтирилади

13:27 14 Ноябрь 2025 Дунё
75 0

Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцевнинг маълум қилишича, мамлакатда мигрантларни биометрик идентификация қилиш амалиёти кенгайтирилади. ТАСС хабар беришича, бу жараён ташқи мигрантлардан фойдаланиб, сохта ҳужжатлар орқали Россияга киришга уринувчиларнинг олдини олишда самарали бўлмоқда.

Колокольцевнинг сўзларига кўра, ҳозирда «Ноқонуний иммигрант» операцияси натижалари якунланмоқда. Унинг натижалари миграция оқимларини тартибга солиш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар самарадорлигини кўрсатмоқда. Видеокузатув комплекси ва юзни таниб олиш функцияси каби техник воситалар қонуний тартибни бузувчиларга узоқ вақт полиция назаридан четда қолиш имконини бермайди.

Владимир Колокольцев шу билан бирга Россия президенти Владимир Путин миграция соҳасида давлат сиёсатининг келгуси беш йиллик концепциясини тасдиқлаганини эслатди. Ушбу ҳужжатда миллий хавфсизликка устувор аҳамият берилган.

Бу дегани, маҳаллага келаётган хорижий фуқаролар назоратсиз бўлиб қолмаслиги керак. Акс ҳолда, улар жамиятда низо ва миллатлараро зиддиятларга сабаб бўлади. Оддийроқ қилиб айтганда, бундай шахслар ҳуқуқбузарликка қўл урмоқда, агрессия кўрсатади ва жиноят қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер