Россияда 4 нафар ўзбекистонлик йигит 21 ёшли қизга тажовуз қилишда айбланмоқда
Фото: Видеодан кадр
Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб турган 4 нафар ўзбекистонлик йигит Владивосток шаҳридаги пляжда 21 ёшли қизга тажовуз қилишда айбланмоқда. Бу ҳақда Приморск ўлкаси судларига таяниб, РИА Новости хабар берди.
Манбага кўра, бугун, 18 июнь куни Россиянинг Приморск ўлкаси суди 4 нафар ўзбекистонлик йигитга 21 ёшли қизнинг жинсий дахлсизлигини бузиш ҳолатлари бўйича жиноий иш очган.
Тергов маълумотларида келтирилишича, Владивосток аэропортида Федерациядан ташқарига қочишни режалаштирган Марказий Осиё республикаларидан бирининг тўрт нафар фуқароси қўлга олинган. Шунингдек, ҳужжатда иш жорий йилнинг 15 июнь куни Шамора пляжи ҳудудидаги кафеда содир бўлган воқеа билан боғлиқлиги қайд этилган.
Унга кўра, ўша куни беш нафар муҳожир олдиндан тил бириктириб, 21 ёшли кафе ходими (қиз)га пичоқ тираган ва унга тажовуз қилган.
Қўшимча қилинишича, суд тўрт нафар айбланувчига нисбатан икки ойлик қамоққа олиш эҳтиёт чораси тайинлаган. Бешинчисининг процессуал ҳолати эса ҳали аниқланмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг