Россия юқори даромад олувчилар учун солиқларни ошириш режасини эълон қилди
Фото: AFP
Россия Федерациясининг Украинадаги уруш харажатлари ошаётган бир пайтда мамлакат бойлар ва бизнес компаниялар учун солиқларни ошириш режасини эълон қилди. 2022 йил февралидан буён ҳукумат харажатлари даромаддан бир неча ўн миллиард доллардан ошиб кетган. Чунки санкциялар Европага энергия сотишни тўхтатиб қўйди.
«Ўзгаришлар адолатли ва мувозанатли солиқ тизимини яратишга қаратилган. Унинг қўшимча қилишича, қолган маблағлар Россиянинг иқтисодий фаровонлиги учун йўналтирилади, — дейди Молия вазири Антон Силуанов.
Даромад солиғи ҳозирда россияликлар учун 13 фоиз этиб белгиланган. Молия вазирлигининг ўзгартиришларига кўра, йиллик даромадлари 2,4 миллион рублдан 5 миллион рублгача бўлганлар учун (27 минг-56 минг АҚШ доллари) 15 фоиз этиб белгиланган. Бундан ташқари фоиз кўрсатгичлари 18, 20, ва 22 фоизгача кўтарилиб борилади. Корпоратив солиқ эса 20 фоиздан 25 фоизга ошиши кутилмоқда.
Силуановнинг айтишича, ўзгаришлар мамлакатдаги 2 миллион кишига таъсир қилиши мумкин. Шунингдек, Украинада жанг қилаётганлар учун имтиёзлар берилади. Тузатишлар 2025 йилдан кучга кириши айтилмоқда.
Қайд этилишича, Россия 2022-2023 йилларда қарийб 6,5 триллион рубль (73 миллиард доллар) умумий бюджет тақчиллигига дуч келган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг