Россия ва КХДР ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилди
Иллюстратив фото
Россия ва Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилди.
Москвадаги Шереметьево халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилган «Boeing 777-200ER» тахминан саккиз соат йўлда бўлган. Парвоз давомида барча эълонлар рус ва корейс тилларида қилинган.
Сунан халқаро аэропортида Россия делегацияси ва экипаж аъзоларига тантанали кутиб олинган. Рус делегациясига икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияси раҳбари, Россия табиий ресурслар ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Александр Козлов бошчилик қилган.
Пхеньяндан Москвага қайтиш рейси 29 июль куни амалга оширилади. Шу йилнинг 27 июль куни Россия Табиий ресурслар вазирлиги раҳбари Александр Козлов Россиядан Шимолий Кореядаги Вонсан курортига тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилиши мумкинлигини айтганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг