Россия Украинанинг энергетика секторига зарба берди
Ўтган тунда Россия ҳужумлари оқибатида Украинанинг бир нечта минтақасида фавқулодда электр узилишлари юз берди. Жумладан, Киев ва унинг атрофидаги ҳудудлар зарар кўрган. Бу ҳақда Украина Энергетика вазирлиги маълум қилган.
Украина президенти Владимир Зеленский Х ижтимоий тармоғида Россия қўшинлари тунда ва эрталаб Украина шаҳарларига ҳужум қилиш учун 650 дан ортиқ учувчисиз қурилмалар ва 30 та ракетадан фойдаланганлигини хабар қилди. Ҳужумлардан кўзланган асосий мақсад энергетика сектори ва фуқаролик инфратузилмалари фаолиятини издан чиқариш бўлган.
Киев вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Николай Калашник ҳужум оқибатида вилоятда 1 нафар аёл вафот этганини маълум қилган. Шунингдек, Житомир, Ровен, Чернигов, Днепропетровск, Черкасс, Одесса ва Виннитса вилоятларига ҳам зарбалар берилган.
Учувчисиз учоқлар турар-жой биносига урилиши туфайли бир бола вафот этган. Умумий ҳисобда уч қурбон бўлган, жабрланганлар бор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг