Россия Украинага қарши «Кобра» номли янги ҳарбий қуролларини қўллайди

14:30 26 Июль 2024 Дунё
249 0

Россия Украина дрон операторларини аниқлаш учун «Кобра» номли янги ҳарбий радар қуроллари тизимини ишлаб чиқди. Бу ҳақда «Newsweek» нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, ушбу қурилма дронларни кузатади ва реал вақт режимида харитада уларнинг жойлашувини аниқлай олади. «Кобра» ҳозирда синовдан ўтказилмоқда ва тез орада Украинага қарши экспериментал операцияларда қўлланила бошлайди.

Украина қарийб икки ярим йилдан бери давом этган конфликтлар сабабли дрон технологиясида сезиларли ютуқларга эришди, бу эса Россиянинг қарши технологияларга эҳтиёжини ошириб юборган. Киев дронлари турли жанговар позицияларда, жумладан разведка, ҳарбий шахсларни йўқ қилишда ва махсус ҳудудларга кутилмаган ҳужум уюштиришда ишлатилади.

Киевнинг янги дронлари ўзининг драматик жанговарлиги ва артиллерия зарбаларини мувофиқлаштириш ҳамда Москва томонининг ҳарбий автомобилларни нишонга олишдаги самарадорлиги билан шуҳрат қозонмоқда. Қайд этилишича, «Кобра» эски радар тизимларидан фарқли равишда юқори аниқликка эга бўлиб, жангнинг боришига ҳам таъсир қилиши мумкин бўлади.

«Халқаро майдонда дрон уруши ривожланиб борар экан, унга қарши курашиш учун мўлжалланган технология ҳам ривожланиши табиийдир. Иккала томон ҳам можарода устунликни сақлаб қолишга интилмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ, Украина фойдасига жосуслик ва терроризмга айбланган немис Беларусда ўлимга ҳукм қилинганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?