Россия Украинага хавфсизлик кучлари киритилиши имкониятини рад этди

17:47 04 Сентябр 2025 Дунё
1237 0

Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Москва Украинага можародан кейин халқаро хавфсизлик кучларини жойлаштириш масаласини ҳеч қандай форматда муҳокама қилмаслигини маълум қилди.

«Россия учун хорижий интервенция мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ва хавфсизликка таҳдид солувчи ҳолат. Шунинг учун бу масала муҳокама қилинмайди», — деди Захарова Владивостокдаги Шарқий иқтисодий форумда.

Унинг баёноти Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен Financial Times газетасига ЕИ Украинага кўп миллатли кучларни жойлаштириш бўйича аниқ режаларга эга, деган интервьюси ортидан янгради.

Шу билан бирга, Украина президенти Владимир Зеленский ва Европа етакчилари можародан кейин Киев учун хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилиш мақсадида Парижда йиғилиши кутилмоқда. Франция президенти Эммануэль Макрон хавфсизлик бўйича тафсилотлар ишлаб чиқилганини, аммо улар ҳали махфийлигича қолаётганини билдирди.

«Биз, европаликлар, тинчлик келишуви имзоланган кун Украинага хавфсизлик кафолатларини тақдим этишга тайёрмиз», — деди Макрон.

Россия эса ҳар қандай келишув 2022 йилдан бери аннексия қилинган тўртта ҳудудни ўз ичига олиши кераклигини таъкидласа, Киев ҳудудлардан воз кечишга рози эмас.

АҚШ президенти Дональд Трамп можарога тез фурсатда якун ясашни ваъда қилган, бироқ Москва ва Киев потенциал тинчлик шартлари бўйича келиша олмаяпти. Трампнинг Зеленский билан телефон орқали мулоқоти пайшанба куни бўлиши, яқин вақтларда эса Владимир Путин билан ҳам суҳбатлашиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?