Россия Ўзбекистоннинг сабзавот ва мевалари учун “яшил йўлак” очди 

18:29 23 Октябр 2018 Жамият
2021 0

Меҳмондўстлик — ўзбекларга хос. Улар қачонки тўй қилишса, албатта, катта қозон осиб, палов дамлашади, қўшнилари ва меҳмонларни сийлашади. 

Владимир Путиннинг давлат ташрифини ёритишга келган россиялик журналистларни ҳам шунчаки оддий кутиб олишмади — жуда катта эътибор кўрсатишди. Масалан, ҳар бирига машина билан бирга, барча ташкилий масалаларда ёрдам бера оладиган алоҳида ҳамроҳ бириктириб қўйишди. Расмий тадбирлардан ташқари, Тошкентнинг диққатга сазовор жойларини бориб кўришга имконият яратиб беришди. 

Айтганча, Тошкент жуда сокин шаҳар экан, ҳар бир инсон “Хуш келибсиз” дейди, маҳаллий бозорда эса ҳурмат белгиси сифатида бирор нарсани шунчаки беминнат совға қилишади. Бунақаси кам учрайди.

...Бугун Россия — Ўзбекистоннинг савдо соҳасидаги асосий шериги. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 30 фоиз ошган ва ўсишда давом этяпти. Ўзбекистон бизнинг мамлакат билан савдо ҳажмлари бўйича МДҲ давлатлари ичида тўртинчи ўринда туради. 

Россия Ўзбекистоннинг сабзавот ва мевалари учун “яшил йўлак” очди, энди тўқимачилик маҳсулотлари учун ҳам шундай йўлак ташкил этиш режалаштирилаётир. 

“Ўзбекистон иқтисодиётига йўналтирилаётган Россия инвестициялари ҳажми 9 миллиард долларга яқинлашмоқда ва бу ҳали бошланиши”, дея маълум қилди Владимир Путин. 19 октябрь куни Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги биринчи ҳудудлараро форум ёпилишида мамлакатлар ўртасида турли шартномалар имзоланди.  

Давлат ташрифининг яна бир муҳим қисми Ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши бошланишига старт берилишидир. Бу ҳақда давлат раҳбарлари ўтган йили келишишганди.

“Гап мамлакат иқтисодиётида янги тармоқ яратиш ҳақида кетяпти. Янги АЭСнинг иккита энергоблоки нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари учун арзон ва тоза энергия ишлаб чиқариб беради. АЭС қурилишида энг илғор технологиялар қўлланилади, у энг қатъий хавфсизлик стандартлари ва экологик талабларга мос бўлади”, дея қайд этди Владимир Путин.

Биз мана шундай тарихий воқеаларнинг бевосита гувоҳи бўлганимиздан, уларни ёритишда қатнашганимиздан беҳад мамнунмиз.

Екатерина ПИЧУГИНА, 
“Московский комсомолец” газетаси мухбири.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?