Россия компанияси Самарқанд, Наманган ва Урганч аэропортларини модернизация қилади
30 май куни Урганч шаҳрида бўлиб ўтган Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон – Россия қўшма комиссиясининг биринчи мажлиси доирасида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Россиянинг “Новапорт Холдинг” МЧЖ компанияси ўртасида Самарқанд, Наманган ва Урганч шаҳарлари аэропортларини модернизация қилиш ва ривожлантириш бўйича лойиҳани амалга ошириш юзасидан шартнома имзоланди.
“Новапорт Холдинг” компанияси ушбу лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдириб, ўзининг “Лойиҳалаш-Қурилиш-Эксплуатация-Топшириш” (ДБОТ) модели асосида ишлаб чиқилган таклифларини тақдим этди. Музокаралар якуни бўйича имзоланган Битимга кўра, Россия томони лойиҳани амалга оширишнинг молиявий, техник ва юридик имкониятларини баҳолаш учун 4 ой муддатда тегишли ҳуқуқий экспертиза ўтказади.
“Новапорт Холдинг” МЧЖ бажарилган ишлар якунига кўра техник ва молиявий моделнинг асосий шартлари кўрсатилган, лойиҳани амалга оширишнинг дастлабки шартлари ва босқичлари баён қилинган муфассал таклифни ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон томонига тақдим этади.
Россия томони тайёрлаган таклифни ўрганиш ва ҳужжатларни юридик, молиявий ва техник экспертизадан ўтказиш учун дахлдор вазирлик ва идораларнинг мутахассислари, шунингдек малакали маҳаллий ва хорижлик консультантлар жалб этилади.
Музокаралар доирасида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда Россиянинг “РТ-ИТС” МЧЖ ўртасида автомобиль йўллари фойдаланувчиларидан тўлов қабул қилишнинг инновацион технологияларини жорий этиш, вазн-габарит назорати тизимлари ҳамда юкларни назорат қилиш тизимларини ўрнатиш бўйича инфратузилмавий ечимлар ишлаб чиқишни назарда тутувчи Рақамли транспорт тизимларини яратиш соҳасида ҳамкорликка доир Меморандум имзоланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг