Россия компанияси Фарҳод ГЭСини модернизация қилади

Россиянинг “Силовые машины — ЗТЛ, ЛМЗ, Электросила, Энергомашэкспорт” компанияси Сирдарё вилояти Ширин шаҳридаги Фарҳод ГЭСини модернизация қилишга киришади. Шу бўйича “Ўзбекгидроэнерго” АЖ билан битим имзоланган. Бу Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида кўрсатиб ўтилди.
Рус компанияси объектни “калити билан” топшириш шарти асосида модернизациядан чиқариб беради. Лойиҳанинг умумий қиймати 58 млн. евро деб баҳоланмоқда ва унинг асосий қисми (45,2 млн. евроси)РФнинг “Внешэкономбанк” банки кредити ҳисобидан йўналтирилади. У 10 йилга уч йиллик имтиёзли муддатда берилмоқда. Йиллик фоиз ставкаси 0,35 фоизлик маржани ҳам ҳисобга олганда 2,35 фоизни ташкил этади.
Мазкур кредит линиясини очиш бўйича Ўзбекистон Миллий банки билан шартнома имзоланган.
“Ўзбекгидроэнерго” эса бунинг учун ўз маблағларидан 13 млн. евро ажратади. Кредит 2028 йилгача берилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Фарҳод ГЭСи Сирдарё дарёсидаги гидроэлектростанциядир.
2018 йилнинг январ ойида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида эришилган келишувга кўра, Фарҳод ГЭСи жойлашган ҳудуд Тожикистонга тегишли деб, ГЭСнинг ўзи эса Ўзбекистон мулки деб тан олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг