Россия компанияси Фарғонада ўз филиалини очади

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». 2024 йилнинг олти ойида Фарғона вилоятида IT соҳасида 3,5 миллион долларлик экспорт амалга оширилди. Айни пайтда вилоятда ушбу соҳага ихтисослашган 90 га яқин тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларнинг 20 таси асосан жаҳон бозорига ўз хизматларини экспорт қилиб келмоқда.
Фарғона вилояти ҳокимлигида Россия ва Қозоғистонда call-марказ аутсорсинги хизматлари кўрсатувчи «Teleсontaсt» АЖ раҳбари Владимир Белухин билан учрашувда ўзаро ҳамкорлик истиқболлари хусусида сўз юритилди. Мулоқотда компания томонидан Фарғона вилоятида call-марказ аутсорсинги хизматлари кўрсатиш филиалини очиш бўйича келишиб олинди.
— Айни пайтда вилоятимизда IT соҳасини замонавий мезонлар асосида ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда, — дейди IT-Parkнинг Фарғона филиали раҳбари Баҳромжон Жалилов. — Халқаро бозорда ўз ўрни ва нуфузига эга компаниялар билан ҳамкорлик соҳа фаолиятини жаҳон андозалари даражасида ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг