Россия билан Тошкент йўлларидаги тиғизликни пасайтириш бўйича ҳамкорлик қилинади
Россия ва Ўзбекистон йўл-транспорт инфратузилмаси соҳасида ҳамкорликни ривожлантиради. Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, яқинда РФнинг “МосТрансПроект” давлат бюджети муассасаси ва Москва мерияси вакиллари шу бўйича музокаралар олиб бориш учун юртимизга ташриф буюрди.
Томонлар биргаликда Тошкент шаҳри транспортини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш, комплекс текшириш олиб бориш, йўналиш тармоқларини оптималлаштириш бўйича ҳамкорлик қилади.
Тошкент шаҳар маъмурияти пойтахтда транспорт оқимларини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича йўл ҳаракатини ташкил этиш вазият маркази фаолиятини ҳам йўлга қўймоқчи. Ўз навбатида пойтахт йўлларидаги тиғизликни камайтириш учун марказлаштирилган ахборот тизимига эга ягона тўхташ майдонини яратиш ҳам мўлжалланаётир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг