Россия 45 нафар ўзбекистонлик мигрантни депортация қилади
Иллюстратив фото
Москва яқинидаги Пушкино шаҳрида «Озон» омборида ўтказилган рейддан сўнг 120 нафар ноқонуний мигрант Россиядан чиқариб юборилади. Уларнинг 45 нафари ўзбекистонлик, деб хабар бермоқда «Царьград».
Қайд этилишича, полиция жорий йилнинг 11 июль куни ҳужжатларни текшириш учун бозор омборига борганда 120 нафар ишчи Россияда ноқонуний бўлиб тургани маълум бўлган.
Аниқланишича, мигрантларнинг 45 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлиб чиққан, 29 нафари Тожикистондан, қолганлари эса Озарбойжон, Жазоир, Ангола, Бенин, Гамбия, Гвинея, Замбия, Ҳиндистон, Камерун, Конго, Марокаш ва Сиерра-Леонедан келган.
Қўлга олинган мигрантлар хориж фуқаролари учун вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Улардан 32 нафари аллақачон Россиядан чиқариб юборилгани айтилмоқда.
Қўшимча қилинишича, ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 322-моддаси (Ноқонуний миграцияни ташкил этиш) билан жиноий иш қўзғатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг