Роналду яна қанча вақт футбол ўйнашни режалаштирганини маълум қилди

23:53 31 Январь 2022 Спорт
978 0

Фото: Reuters

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубининг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду «Мен — Жоржина» ҳужжатли сериалида яна қанча вақт футбол ўйнашни режалаштираётгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Ҳатто таътилда ҳам формамни сақлаб қолишга ҳаракат қиламан. Яна бир неча йил футбол ўйнашни режалаштиряпман», деди футболчи.

2021 йилнинг 27 август куни «Манчестер Юнайтед» 2003- 2009 йилларда «қизил иблислар» сафида тўп сурган Роналдунинг қайтишини эълон қилди. У ушбу жамоа таркибида уч карра Англия премер-лигаси (АПЛ) чемпиони ва Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган эди.

Португалиялик футболчи жорий мавсумда АПЛда 18 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 8 та гол киритиб, 3 та голли узатмани амалга оширган.

Инглиз клубига ўтишдан олдин Роналду Италиянинг «Ювентус» клуби шарафини ҳимоя қилган. 2018-2021 йилларда футболчи Италия чемпионатида 98 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасига 81 та гол киритган ва 20 та голли узатмани амалга оширган.

Олдинроқ, «Барселона»нинг собиқ футболчиси Месси яна Каталонияга қайтгани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?