Месси яна Барселонага қайтди

20:43 26 Январь 2022 Спорт
1468 0

Фото: Getty Images

Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси Каталония пойтахтида «Барселона» бош мураббийи Хави билан учрашди. Якшанба кун «ПСЖ» – «Реймс» (4:0) учрашувидан сўнг  аргентиналик футболчи Каталонияга учиб келган. 

OnzeTv3 хабарига кўра, Лионель «Барселона» клуби бош мураббийи Хави ва собиқ жамоадоши Серхио Бускетс билан бирга ресторанда овқатланган. Бу хабар Мессининг собиқ жамоаси «Барселона»га қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга ишончни оширди. 

Айрим ОАВ хабарларига қараганда, Лионелнинг азалий дўсти Хави омили унинг қайтишида ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин. Мессининг ўзи ҳам Каталония жамоасига қайтишга ваъда берган, бироқ қачон келишини аниқ айтмаган.

«Қачондир «Барселона»га қайтаман, чунки бу менинг уйим. Мен клубга қўлимдан келганича ёрдам беришга ҳаракат қилмоқчиман. Мен қайтишни хоҳлайман», деган эди аввалроқ Лионель.

Мессининг «ПСЖ» билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Ана шу муддат тугаган пайтда у 36 ёшда бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер