Роботлар иттифоқи ёхуд Трамп тарихдаги энг йирик сунъий интеллект инфратузилмасини яратмоқчи
АҚШ президенти Дональд Трамп сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантириш учун Техасдаги «Oracle» технологик фирмаси, Япониянинг «SoftBank» ва «OpenAI» билан 500 миллиард АҚШ долларлик қўшма корхона ташкил этишини эълон қилди.
Трамп бу ҳақда сешанба куни Оқ уйда «SoftBank» бош директори Масаёси Сон, «OpenAI» бош директори Сем Альтман ва «Oracle» директори Ларри Эллисон иштирокидаги тадбирда маълум қилган. Унинг таъкидлашича, лойиҳа тарихдаги энг йирик СИ инфратузилмаси бўлади ва у учун аввалига 100 миллиард, кейинги тўрт йилда 500 миллиард АҚШ доллар ажратилади.
«Маблағлар катта маълумот марказлари ва сунъий идрокни қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган бошқа инфратузилмаларни қуришга сарфланади», деди Трамп.
Янги сайланган президентнинг баёноти Жо Байденнинг сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича хавфсизлик қоидаларини белгиловчи фармойишини бекор қилганидан бир кун ўтиб чиқди. Қоидалар компаниялардан хавфсизлик синови натижаларини бошқа қоидалар қатори АҚШ ҳукуматига маълум қилиб боришни талаб этарди.
Трампнинг фармонидан кейин «Stargate» ва АҚШда жойлашган бошқа СИ лойиҳалари энди миллий ривожланиш йўриқномаларига бўйсунмайди. Шунга қарамасдан, штатлар чекловлар ўрнатишни ҳам истисно этмайди.
Маълумотларга кўра, лойиҳа «SoftBank» ва «OpenAI» томонидан бошқарилади ҳамда АҚШнинг энг яхши технология компанияларини қамраб олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Телеканаллар, радио ва ижтимоий тармоқлардаги айрим рекламаларга ишониб қолманг — Рақобат қўмитаси огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг