Риштондан Қувайтга қадоқлаш маҳсулотлари экспорт қилинади

15:19 25 Ноябрь 2024 Жамият
223 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Айни пайтда Риштон туманида 33 та экспортёр корхона фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, Буюк Британия, Польша, Болгария, Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Корея, МДҲ каби дунёнинг 20 дан ортиқ давлатларига саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинмоқда.

Бу йил якуни билан туманда 19,4 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган. Январь-октябрь ойларида экспорт ҳажми 25 млн. доллардан ошиши таъминланди.

Яқин кунларда Риштондан Қувайтга уй тозалаш воситалари ва анжомлари, шунингдек, қадоқлаш маҳсулотлари, қоғоз қопчалар ва картон қутиларини экспорт қилиш йўлга қўйилади.

— Шу мақсадда қувайтлик тадбиркорлар ҳамда давлатига қоғоз ва картон маҳсулотларини экспорт қилиш мақсадида Риштон туманидаги “GRAND PRINT” қадоқлаш корхонаси жамоаси иштирокида учрашув ўтказилди, — дейди Риштон тумани ҳокими ўринбосари Абдусалом Сидиқов. — Ҳозирда корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тўғрисида инглиз ва араб тилларида махсус маълумотларни тайёрлаш ишларига киришилди.

Мамлакатимизнинг Қувайт давлатидаги элчихонасига корхона маҳсулотлари ҳақидаги маълумотлар етказилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?