Риштонда «Туризм маҳалласи»

12:35 29 Июль 2025 Жамият
115 0

Риштон туманидаги Мамадали Топволдиев номидаги маҳаллага Фарғона водийсида илк бор “Туризм маҳалласи” мақоми берилди. Айтиш жоизки, бу масканда Халқаро кулолчилик маркази, ҳунармандлар расталари, оилавий меҳмон уйлари ҳамда ўнлаб туризм йўналишлари жойлашган. Энг муҳими, маҳаллада ҳунарнинг авлоддан-авлодга ўтиб келишини таъминлаётган сулолалар кўпчиликни ташкил этади.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти Саад ал-Қаддумий, халқаро экспертлар, сайёҳлар, ҳунармандлар, тадбиркорлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Туризм қўмитасининг водий миқёсида мазкур йўналишдаги биринчи сертификати ўз эгаларига топширилди.


— Қўқон ва Марғилон шаҳридан кейин бизнинг ҳудудга ҳам “Халқаро ҳунармандлар шаҳри” мақоми берилиши кутилмоқда, — дейди Риштон тумани ҳокими Баҳодиржон Холиқов. — Жорий йилнинг 19 — 21 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Халқаро кулоллар форуми доирасида ушбу мақом ҳақидаги сертификатни топшириш кўзда тутилган.

Айни пайтда туманга ҳар йили 300 минг нафар маҳаллий ва хорижлик сайёҳ ташриф буюрмоқда.

Ботир МАДИЁРОВ

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер