Риштонда машҳур кулол Шарофиддин Юсупов уй-музейи очилди
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Шарофиддин Юсупов Риштоннинг энг тажрибали ва машҳур кулолларидан бири ҳисобланади.

Риштон кулолчилик мактабининг еттинчи авлоди бўлган Ш.Юсуповнинг қўл меҳнати орқали яратилган серқирра маҳсулотлари дунёнинг таниқли музейларидан жой олган. Хусусан, кулол-рассомнинг ижодий ишлари Париждаги Лквр, Санкт-Петербургдаги Эрмитаж, Москвадаги шарқшунослик ва дунё халқлари музейларида сақланмоқда. Шунингдек, устоз кулол маҳсулотлари Япония, АҚШ, Россия, Туркия, Италия каби жаҳоннинг кўплаб давлатларида ўтказилган санъат кўргазмаларида доимий равишда намойиш этиб келинади.
Куни кеча маҳоратли кулолнинг хонадонида ташкил этилган уй-музейи тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Бу масканда йиллар давомида тайёрланган энг сара кулолчилик маҳсулотлари жойланди. Музейда маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар учун маҳорат дарслари ўтказиш, маҳсулот тайёрланиши жараёнини бевосита кузатиш имконияти ҳам яратилган.

— Бу ота-боболаримиздан мерос қолган ҳунар, — дейди Шарофиддин Юсупов. — Бугунги кунда фарзанд ва набираларим ҳам ушбу юмуш билан банд. Хонадонимизга жуда кўп сайёҳ келади. Музей фаолиятини йўлга қўйиш орқали туризм ривожига муносиб ҳисса қўшишни мақсад қилганмиз.
Музейдаги кулолчилик санъати намуналарини кўздан кечирар экансиз, бу инсоннинг ижодий фантазияси, мумтоз адабиётимиз билимдони эканига қойил қоласиз. Уста кулол оддий лаган, товоққа, деворларга чизилган мазкур асарларнинг баъзилари машаққатли қўл меҳнати туфайли йиллар мобайнида тайёрланганини айтади.

Ҳақиқатан ҳам бу санъат асарлари жозибаси ҳайрат ва ҳаяжонга арзийди...
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг