Риштон туманида Эрон хандон писта кўчатидан боғ яратилмоқда
Фото: Халқ сўзи
Риштон туманида тадбиркор Қодиржон Қосимов томонидан экспортбоп Эрон хандон пистаси плантацияси ташкил этилмоқда.
— Пистачилик плантацияси “Навбаҳор” МФЙ ҳудудидаги сувсиз, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган тошлоқ ерда барпо этиляпти, — дейди тадбиркор Қ. Қосимов. — Ҳозиргача 150 гектар майдонда писта кўчатлари ўтқазиш ишлари якунига етказилди. Режага кўра кейинги йили бу борадаги саъй-ҳаракатлар давом эттирилади ва пистазор ҳудуди 200 гектардан ошади.
Айтиш жоиз, тадбиркор ушбу жараёнда хандон пистани замонавий етиштириш технологияларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ўз навбатида ер ва иқлим шароити, кўчат етиштиришнинг янги усулларини амалиётга кенг жорий этишда илмий тажрибалардан унумли фойдаланиляпти.
Эътиборлиси, тадбиркор туманнинг “Пандигон” МФЙ ҳудудида писта кўчати етиштириш фаолиятини ҳам йўлга қўйган. Айни пайтда у пистачилик илмий маркази, лаборатория, иссиқхона, кўчат етиштиришни ўзида жамлаган “Агромактаб” ташкил этишга киришган.
Шу тариқа яқин истиқболда туманнинг камҳосил, унумсиз ерларида пистазорлар ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг