Римда Ўзбекистон бўйлаб экспедициялар мобайнида тасвирга туширилган асарлар намойиш этилмоқда
25 май куни Римдаги Бонапарт саройида мода оламининг энг довруқли фотосуратчиларидан бири Марио Тестинонинг «Гўзал дунё» кўргазмаси ўз ишини бошлади.
Сўнгги етти йилни Тестино мода оламидан ташқарида янги мавзуларни излаб топишга бағишлади. Ўз ишининг моҳир устаси минтақа хусусиятларини ўрганган ҳолда, мамлакатларнинг маданий қадрият тизимларидан илҳомланиб, янги кўргазма асосини ташкил этган бетакрор фотосуратларни тўплади.
Кўргазмада Марио Тестинонинг Ўзбекистон бўйлаб амалга оширган экспедициялари мобайнида тасвирга туширган асарлари намойиш этилмоқда. Улар орасида Қорақалпоғистон, Сурхондарё ва Бухоро келинлари ҳамда курашчи полвоннинг суратлари ўрин олган. Шунингдек, тақдимотга Ўзбекистонда олинган Ахалтака тулпорларининг мультимедиа фотосуратлари ҳам қўйилган. Лойиҳа Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси мадади билан тайёрланган.
Кўргазма Бонапарт саройида 25 августга қадар мухлисларга мунтазир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг