Республикамиздаги 14 та Президент мактаблари битирувчилари учун “Янги Ўзбекистон ёшлари” номли тантанали битирув кечаси ташкил этилди

11:22 22 Июнь 2023 Жамият
272 0

Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова иштирок этиб, ўқувчиларни самимий табриклади:

— Бугунги тадбирни сўнгги қўнғироқ эмас, балки олдиндаги марралар томон биринчи қадам деб ҳисобланг. Доимо энг юксак чўққиларни кўзланг, улкан мақсадларга интилинг! Парвозингиз ҳамиша баланд бўлсин!

Маълумот ўрнида, 14 та Президент мактаби битирувчилари учун 3 кунлик маданий тадбирлар ташкил этилган бўлиб, тадбир аввалида”МEҲР” талабалар театр студияси томонидан “Усмон Носир” номли саҳна асари намойиш этилди.

Шунингдек, Президент мактаблари битирувчилари “Янги Ўзбекистон” университети, “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва “Шон-шараф” давлат музейи экспозицияларида бўлишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?