Республика “Келажак маркази”га директор тайинланди

13:23 18 Сентябр 2025 Жамият
278 0

Фото: ММТВ

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан Холдарова Индира Абдукаримовна Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика “Келажак маркази” директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Индира Холдарова бунга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Мактабдан ташқари таълимни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Холдарова турли йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти ўқитувчиси, ташкилотнинг Тошкент шаҳар Кенгаши аппарати ва Ёшлар иттифоқида турли лавозимларда ишлаган.

У 2020-2022 йилларда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаш раиси ўринбосари — “Камалак” болалар ташкилоти раиси, 2022-2023 йилларда Ёшлар ишлари агентлиги бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Маълумот учун, Республика “Келажак” маркази Президентнинг 8 сентябрь куни қабул қилинган “Мактабдан ташқари таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 277-сон қарори билан ташкил этилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер