​​​​​​​“Реал Мадрид” Ла Лигада қаторасига учинчи ўйинда очко йўқотди

09:50 01 Декабрь 2025 Спорт
221 0

Кеча, 30 ноябрь куни Испания Ла Лигасининг 14-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда “Реал Мадрид” жамоаси Жирона шаҳрида шу ном билан аталувчи клуб билан куч синашди.

Учрашувда ҳисоб 45-дақиқада мезбонлар томонидан очилди. Аззедин Оунаҳи ўз номини таблога ёздириб қўйди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисоби билан якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида “қаймоқранглилар” мувозанатни тиклади. Жамоа етакчиси Килиан Мбаппе пеналтидан аниқ фойдаланди ва ҳисобни 1:1 кўринишига келтирди.

Ўйинда ҳисоб бошқа ўзгармади ва жамоалар 1 очкодан бўлишиб олдилар. Қаторасига 3 та ўйинда дурранг ўйнаган “Реал Мадрид” турнир жадвалида 2-ўринга тушиб кетди.

“Жирона” — “Реал Мадрид” 1:1

Голлар: Оунаҳи (45) — Мбаппе (67, пеналти).

“Жирона” — Гассанига, Ринкон (Франсес, 72), Ванат (Коурума, 83), Рейс, Витцел, Мартинес, Морено, Оунаҳи (Руис, 83), Хил (Рока, 72), Циганков (Асприлла, 72).

“Реал Мадрид” — Куртуа, Трент (Гонсало Гарсия, 90), Рюдигер, Милитао, Фран Гарсия (Каррерас, 90), Чуамени (Родриго, 72), Беллингем, Гюлер (Камавинга, 46), Валверде, Мбаппе, Винисиус.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер