Разамбек Жамалов тўрт карра Европа чемпионини турнирдан чиқариб юборди
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Разамбек Жамалов «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини давом эттирди.
-74 кг вазн тоифасида қатнашаётган спортчимиз Жамалов қийин кечган баҳсда яна бир жаҳон эркин кураш юлдузи Словакия вакили Таймураз Салказановни 10:4 ҳисобида мағлуб қилди.
Гап шундаки, Таймураз 2021, 2022, 2023, 2024 йилларда тўрт карра Европа чемпиони унвонига эга чиққан жуда кучли спортчи эди. У шунингдек Жаҳон чемпионатининг бронза ва икки карра кумуш медали соҳиби ҳам ҳисобланади.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Разамбек Саламбекович Жамалов 1998 йил 1 июлда Чеченистонда туғилган. 2020 йилги Жаҳон кубоги ғолиби ҳисобланади.
Аввалроқ, Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматовлар икки каррадан Олимпиада олтин медаль соҳиблари бўлган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг