Расман: Жоао Феликс «Ал-Наср» жамоасига ўтди
Фото: «Ал-Наср» / Instagram
Жоао Феликс фаолиятини Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клубида давом эттиради. Бу ҳақда Саудия клуби матбуот хизмати ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.
Португалиялик 25 ёшли футболчи эндиликда «Ал-Наср»да ҳамюрти Жорже Жезуш бошчилигида Криштиану Роналду билан бирга ўйнайди.
Саудия клубига ушбу трансфер 30 миллион еврога тушган. Шунингдек, шартномага кўра, «Челси» Феликснинг «Ал-Наср»даги ўйинига қараб 50 миллион еврогача бонус олиши мумкин.
Феликснинг Саудия Арабистони клубидаги йиллик маоши 17,5 миллион еврони ташкил қилади. Маълумот ўрнида, у Лондонда йилига 7 миллион евро ишлаб топарди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг