Рақобат қўмитаси «Корзинка»га жазо белгилади
Фото: korzinka.uz
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси «Корзинка» супермаркетлар тармоғи («Anglesey Food» МЧЖ ХК) томонидан жойлаштирилган реклама бўйича ўрганиш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилган эди.
Қўмита матбуот хизматнинг маълум қилишича, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши юзасидан ишларни кўриб чиқиш бўйича Махсус комиссия томонидан қўзғатилган ишда «Корзинка» супермаркетлар тармоғи бренди остида фаолият кўрсатувчи «Anglesey Food» МЧЖ ХК айбдор деб топилди.
Шунга кўра, компанияга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилди, шунингдек, унга ушбу реклама бўйича қонун бузилишига йўл қўйилган ҳолатларни бир ойлик муддатда бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
«Шуни алоҳида таъкидлаб ўтган бўлар эдикки, Рақобат қўмитаси барча тадбиркорлик субъекти вакилларини мамлакат иқтисодиёти ва аҳолининг бандлигини таъминлашдаги ҳиссаларини қадрлаган ҳолда, мамлакатимизда мавжуд амалдаги қонунчилик ҳужжатларига асосан қонуний фаолият олиб боришларини ва жамиятимизда демократик қонуний муҳит шаклланишига ўз ҳиссаларини қўшишларини сўраб қоламиз», дейилади хабарда.
«Корзинка» эса ўз ижтимоий тармоқларида «Энг арзон нарх» дастури энди Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам амал қилишини билдириб ўтган. Ҳозирча компания белгиланган жазога муносабат билдирмади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг