«Корзинка» супермаркетлар тармоғига нисбатан иш қўзғатилди
Фото: dosug.uz
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси «Корзинка» («Anglesey Food» МЧЖ) супермаркетлар тармоғига нисбатан тегишли тартибда иш қўзғатди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, «Корзинка» томонидан турли хил усулларда тарқатилаётган реклама ахборотида «Кундалик харидларга энг арзон нарх», «Энг арзон нарх — Корзинкада», «...Энг унумлисига келинг!» деган рекламасида фойдаланувчиларни чалғитадиган ёки чалғитиши мумкин бўлган сўз жумлаларидан фойдаланилганлиги кузатилган.
Мазкур реклама ахборотларидаги маълумотларни ўрганиш натижасида, акция доирасида кундалик эҳтиёжлар учун керак бўладиган маълум бир миқдордаги маҳсулотлардан иборат бўлган каталог жорий қилинганлиги маълум бўлган.
Қайд этилишича, «энг арзон нарх» деб эълон қилинган маҳсулотларнинг алоҳида турлари бўйича нархлари бошқа супермаркетлар ва деҳқон бозорларида сотилаётган худди шу турдаги маҳсулотлар нархига нисбатан юқорилиги кузатилган. Қўмита рекламани бундай кўринишда бўлиши рекламадан фойдаланувчиларни чалғитишга олиб келувчи ҳолат, деб ҳисоблаган.
«Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонуни 5-моддаси, 16-моддаси биринчи қисми ва Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни 6-моддаси биринчи қисми талаблари бузилиши аломатлари юзасидан «Anglesey Food» МЧЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг