Бухорода «электросеть» қўшиб ёзгани аниқланди. Рақобат қўмитаси корхонага нисбатан нисбатан иш қўзғатди
«Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ томонидан «Баҳоуддин Нақшбанд» ёдгорлик мажмуаси марказига етказиб берилган электр энергия учун юритилган ҳисоб-китобларда амалда белгиланган тарифларни ошириб қўллаш натижасида мажмуага нисбатан 115,0 миллион сўмлик қўшимча тўлов ҳисобланганлиги аниқланди.
Шу муносабат билан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси махсус комиссияси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда «Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари» АЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.
Маълум бўлишича, «Баҳоуддин Нақшбанд» ёдгорлик мажмуаси маркази томонидан қўмитанинг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасига келиб тушган мурожаатда электр тармоқлари амалда белгиланган тарифга нисбатан қўшимча тўлов ҳисобланаётганлигидан норози бўлиб, ушбу масалада амалий ёрдам сўралган.
Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги диний ташкилотлар 2003 йил 1 сентябрдан бошлаб уларга кўрсатиладиган коммунал хизматларга тўловларни аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича тўлаши кўрсатилган. Шу бўйича ҳисобланганда «электросеть» қўшиб ёзгани маълум бўлган.
Аввалроқ Энергетика вазирлиги 200 кВт·соат лимит оширилмаслигини билдирганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг