Рақобат қўмитаси ЙҲХББ ўтказган тендерни ҳақиқий эмас деб топди. Энди нима бўлади?

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси тендер савдоларида «Рақобат тўғрисида»ги қонунни бузганлиги аниқланди. Бу ҳақда Рақобат қўмитасининг матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум бўлишича, қўмитага ЙҲХББ томонидан 2024 йил 10 июнда бошланғич қиймати 26 миллиард 500 миллион сўм бўлган тендер савдолари юзасидан мурожаат келиб тушган. Қўмита томонидан мурожаатга асосан олиб борилган ўрганишларда тендер савдолари йўл белгилари учун бўёқлар ва шиша маҳсулотларни харид қилиш учун ўтказилгани аниқланган.
Ишни кўриб чиқиш натижасида, «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 29-моддаси талаблари бузилган деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига нисбатан тендер савдо натижасини ҳақиқий эмас деб топиш бўйича қарорга келинди.
Шунингдек, ушбу қонун бузилиш ҳолатига йўл қўйган мансабдор шахсга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликни белгилаш масаласи ҳам кўриб чиқилади ва жазо чораси белгиланади. «Маълумот ўрнида, Махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга», дейилади қўмита хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг