Қачон маҳаллага рақамлаштириш тўлиқ кириб борса, шундагина “Электрон ҳукумат” ишлаб кетди, деб айта оламиз — Президент

16:33 20 Декабрь 2023 Сиёсат
1283 0

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида IT инфратузилмасини яхшилаш, соҳа ва тармоқларни рақамлаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Мажлисда маҳаллаларда рақамли технологиялардан фойдаланиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

“Рақамлаштириш, энг аввало, маҳалладан бошланиши керак”, деди давлатимиз раҳбари йиғилишда.

Ҳозир “маҳалла бешлиги” планшет ва компьютер билан тўлиқ таъминланган. Лекин маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли рақамли технологиялардан қанчалик фойдаланаётгани савол остида. Масалан, ёшлар етакчисига субсидия олиш учун мурожаат қилган фуқаро ҳалигача маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ёки бандлик бўлимидан ишсизлик тўғрисида маълумотнома олиб келишга мажбур.

“Қачон маҳаллага рақамлаштириш тўлиқ кириб борса, шундагина “Электрон ҳукумат” ишлаб кетди, деб айта оламиз”, деди Президент.

Мутасаддиларга 1 мартга қадар “Рақамли маҳалла” ягона платформасини ишга тушириш ва “маҳалла еттилиги”ни рақамли тизимлардан фойдаланишга ўқитиш топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер