Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёевга иккита зотдор от совға қилди
Фото: Видеодан кадр
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга иккита зотдор от совға қилди. Бу ҳақда Қодиров ўзининг Telegram каналида хабар берди.
Унинг қайд этишича, Шавкат Мирзиёевнинг жониворларга бўлган муҳаббати анча юқори ва Қодиров айнан шу сабабдан бу совға унга маъқул келишига ишонч билдирган.
«Бугун Грознийда «Ахмат» Осиё жанг лигаси президенти Нодир Қодировга иккита зотдор отни топширдим. Бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга ўтган туғилган куни муносабати билан совға. Унинг жониворларга бўлган муҳаббатини билганим учун бу совға унга маъқул келишига ишонаман. Отлар жуда яхши ва ёш бўлишига қарамай, турли мусобақаларда ўзларини жуда муваффақиятли намоён этган», дейди Қодиров.
Шунингдек, у Чеченистон ва Ўзбекистон ўртасида «яқин қардошлик муносабатлари» шаклланганини таъкидлаган.
«Шубҳасиз, бунда шахсан Шавкат Миромоновичнинг хизмати катта. Биз ҳам Чеченистон, ҳам Ўзбекистон тараққиётига хизмат қиладиган тажриба ва билимларимизни фаол алмашиб келмоқдамиз. Ўзбекистон халқига фаровонлик, Шавкат Мирзиёевга эса узоқ умр ва мамлакатни ривожлантириш бўйича режаларини амалга оширишда муваффақиятлар тилайман», дея қўшимча қилган Чеченистон раҳбари.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дам олиш кунлари ҳарорат +27 даражагача пасаяди
- «Барселона»га келган Дани Олмо клубни қийин аҳволга солиб қўйди
- Бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилади
- Мбаппе «Реал» учун гол урган ўйинда УЕФА Суперкубогига эга чиқди
- «Андижон» клуби футболчиси Миллий гвардия ходимини уриб, жароҳат етказди
- ЙҲХБ: Тартибга солинмаган ўтиш жойидан ўтаётган пиёдалардан қўлларини баланд кўтаришни сўраймиз
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг