Қуёш панеллари ўрнатганлик учун имтиёзлар берилади

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Самарқанд вилоятида йирик қувватли қайта тикланувчи манбаларни кўпайтириш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, Булунғур, Жомбой ва Паяриқ туманларида жами қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилиши режалаштирилган. Бунинг учун ер майдони танлаб олиниб, 7 та метеорологик мачталар ўрнатилган. Мачталар орқали ҳудуддаги шамол кучи, йўналиши ва бошқа маълумотлар йиғилмоқда. Мазкур объектларда қурилиш ишлари декабрда бошланади.
— Бугун сувни иситиш, ҳаттоки, электр ишлаб чиқаришда энг фаол қўлланиладиган муқобил энергия қуёш энергияси ҳисобланади, — дейди «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Самарқанд филиали раҳбари Умид Назаров. — Шу боис Нуробод туманида «ACWA POWER» корхонаси томонидан 1000 МВТ қувватга эга фотоэлектр станция қурилади. Тойлоқ туманида уларнинг сони 2 та ва ҳар бири 10 МВТ қувватга эга бўлади. Худди шундай фото электр станциялар Самарқанд шаҳри, Тойлоқ, Паяриқ, Пахтачи ва Ургут туманларида ҳам қурилиши режалаштирилган. Жомбой, Нуробод ва Пастдарғом туманларидаги фото электр станциялар 5 МВТ қувватга эга бўлади.
Бундай қурилма ёрдамида хонадонини электр энергияси билан таъминлаган (ўрнатилган ер майдони учун) жисмоний шахслар 3 йил, тадбиркорлик субъектлари 10 йил давомида ер ва мулк солиғидан озод этилади. Ўз навбатида жисмоний шахслар қуёш панелларини 3 йил муддатга фоизсиз, бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиши, тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлардан фойдаланиши мумкин.
Ҳозирги кунга қадар мингга яқин ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларига қуввати 16,18 МВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилган. Тадбиркорлар ўртасида олиб борилаётган тушунтириш ва тарғибот ишлари натижасида 882 та тадбиркорлик субъектларига 17,48 МВт қувватли панеллар ўрнатилиб, ишлаб чиқарилган электр токини тармоққа сотиш ҳисобига ойлик даромад топаётган тадбиркорлар сони ҳам ортмоқда.
Тадбиркорлик объектларининг божхона омборларида сақланаётган қиймати 409,79 миллион долларлик қуёш панеллари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари соддалаштирилган тарзда якуний божхона режимига расмийлаштириб, объектларга ўрнатилиши таъминланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг