Қувасойдаги Ҳамид Олимжон хиёбонини ободонлаштириш учун 1,5 миллиард сўм маблағ ажратилди
Фото: “Халқ сўзи”
Ботир Мадиёров/“Халқ сўзи”. Фарғона вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Қувасой шаҳрининг “Қўчқорчи” МФЙ ҳудудида Ҳамид Олимжон ҳайкали ҳамда шу ҳудудда жойлашган хиёбонни реконструкция қилиш, ободонлаштириш ишларига киришилди.
Ушбу эзгу мақсадни амалга ошириш учун маҳаллий бюджетдан қарийб 1,5 миллиард сўм маблағ ажратилди. Лойиҳа доирасида йўллар ва йўлакларни ободонлаштириш, ҳудудга манзарали ва мевали дарахтлар экиш, суғориш тизимини яхшилаш ҳамда замонавий инфратузилма хизматларини йўлга қўйиш каби ишларини бажариш режалаштирилган. Шунингдек, ушбу хиёбонда жойлашган маҳалла фуқаролар йиғини биноси ҳам мукаммал таъмирланади.
— Бу юмушлар қувасойлик нуронийларнинг маслаҳати ва таклифлари асосида олиб борилаётир, — дейди “Қўчқорчи” МФЙ раиси Иқбол Турсунов. — Айни жараёнда ландшафт архитектураси асосида ҳудудда яшил хиёбон, мўъжаз кутубхона ва музей ҳам бунёд этилади.
Маҳалла нуронийларининг қайд этишича, мазкур ҳайкал 1982 йили давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов ташаббуси билан барпо қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг