Қувасойда кейтеринг корхонаси очилди
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида «Garden Catering» масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси томонидан ташкил этилган замонавий кейтеринг корхонаси ўз фаолиятини бошлади. Туркиялик ҳамкорлар билан барпо этилган корхонага 5 миллион доллар миқдорида хорижий инвестиция жалб этилиши натижасида 100 та доимий иш ўрни яратилди.

Корхонада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида 100 турдан ортиқ таомлар, салат ва десерт маҳсулотлари тайёрланади. Энг замонавий стандартлар бўйича ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар буюртма асосида етказиб берилади.

— Бу ерда туркиялик ошпазлар кўмагида бир пайтнинг ўзида 80 нафар йигит-қизларга замонавий кулинария соҳасида касбий таълим берадиган ўқув маркази ташкил этилди, — дейди корхона таъсисчиси Адем Йилдирим. — Корхонада тайёрланадиган озиқ-овқат маҳсулотларини асосан вилоятдаги мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар, хусусий таълим муассасалари ҳамда нодавлат корхона-ташкилотларига етказиб бериш режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг