Қутқарувчилик қатъиятни талаб қилади

15:40 16 Январь 2026 Жамият
363 0

Ромитан туманида туғилиб ўсдим. Болалигимда кўча-куйда ҳарбий либосдаги кишиларни учратганимда, қалбимни ҳаяжон босарди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишлаётган қариндошларимиз борлигидан ғурурланардим. Уларга ҳавас қилиб кам бўлмадим. Фавқулодда вазиятлар тизимида ишлаш бахти насиб этди.

Бу соҳада хизмат қилиш кишидан катта масъулиятни талаб этади. Негаки, қутқарувчи ҳар куни инсон ҳаёти билан юзма-юз келади. Хавф-хатарли вазиятларда тезкорлик билан тўғри қарор қабул қилиш керак. Кучли ирода, қатъият, пухта жисмоний тайёргарликка эга бўлиш ҳам муҳим. Чунки ёнғинлар, табиий офатлар, техноген ҳодисалар шижоатимизни синовдан ўтказади. Жамоамиз сафида шу синовлардан муваффақиятли ўтаётганим, мушкул паллаларда сафдошларим билан бизга умид кўзи билан боққан инсонлар ишончини оқлаётганимиздан, оғир вазиятларга тушиб қолган кишилар ҳаётини сақлаб қолаётганимиздан мамнунман.

Беш фарзандим бор. Ҳали улар анча ёш. Турмуш ўртоғим билан ўғил-қизларимизни она-юртимизга садоқатли, меҳр-оқибатли қилиб тарбиялаяпмиз. Токи, улар ҳам Ватанимизга муносиб фарзанд бўлиб вояга етишсин.

Нодиржон АМОНОВ,

Бухоро вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Бухоро шаҳар бўлими катта йўриқчи – қутқарувчиси,

“Жасорат” медали соҳиби.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер