Қуръони карим қўлёзмаларининг хронологик тадрижи яратилади
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Қуръони карим қўлёзмаларини хронологик тадрижини яратиш масаласи муҳокама этилди.
Марказ катта илмий ходими Абдулазиз Мансур ва Ислом дини меросини сақлаш бўлими бошлиғи Мирзо Кенжабек хориж фондларида сақланаётган Қуръони карим қўлёзмаларини даврлаштириш ҳақида фикр билдиришди. Улар ҳар бир қўлёзманинг тарихий аҳамияти, хаттотлик намуналари ва қоғоз турлари даврга боғлиқ равишда фарқ қилишини таъкидлашди.
Шунингдек, муҳокама доирасида 91 та Қуръон қўлёзмаси кўриб чиқилди. Кейинги босқичда яна 180 та қўлёзма ўрганилиши ва асл нусхаларга таянган ҳолда даврий аниқликка эришиш мумкинлиги қайд этилди.
Қуръонларнинг қайси ҳукмдорлар даврида ёзилгани ва сақлаш тартиби муҳим аҳамиятга эга бўлиб, марказ томонидан хориждан махсус Қуръон қўлёзмаларининг асли ёки факсимилени олиб келиш ишлари давом этмоқда. Хронологик тартибланган Қуръони карим қўлёзмалари Марказнинг Қуръони карим зали экспозициясидан жой эгаллайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг