Қурилиш тармоғини инновацион ривожлантириш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан Қурилиш вазирлигининг «Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021 – 2025 йилларга мўлжалланган стратегияси доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида»ги ахбороти
Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, Қурилиш вазирлиги мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.
Эшитувда таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда қурилиш тармоғини янада такомиллаштириш, қурилиш органлари ва муассасаларини изчил ривожлантириш механизмларини шакллантириш, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таъминлаш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Соҳадаги ишларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган «Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021 – 2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент Фармони имзоланди.
Стратегияда 2025 йил охирига бориб «Бизнес юритиш» халқаро индексида (Doing Business Index) «қурилишга рухсатномалар олиш» (Dealing with Construction Permits) йўналиши бўйича республикамизнинг позициясини яхшилаш, геологик, табиий-иқлим, сейсмологик ва бошқа хусусиятларини инобатга олган ҳолда 2025 йилга бориб миллий шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини халқаро норматив ва стандартлар билан уйғунлаштиришга эришиш ҳамда 2025 йилга бориб шаҳарларнинг барчасини ва шаҳар посёлкаларининг 25 фоизини бош режалар билан қамраб олиш мақсад қилинган.
Стратегияда белгиланган вазифалар ижроси доирасида 2021 йил 1 мартдан бошлаб, икки қаватдан юқори, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни, шу жумладан, якка тартибдаги уй-жойларни
Хусусан, бугунги кунгача 123
Бугунги кунда
Стратегияни амалга ошириш доирасида қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинча низом Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 февралдаги қарори билан тасдиқланди. Мазкур қарор талаблари асосида жорий йилдан бошлаб биринчи марта тендерларни онлайн электрон тизим орқали ўтказиш йўлга қўйилди. Жорий йилда қурилиш соҳасига оид 12
Қурилиш вазирлигининг маълумот беришича, фуқароларга қурилаётган объектлар тўғрисида мустақил равишда ахборот олиш, ноқонуний қурилишларни аниқлаш, қурилиш объектларидаги қоидабузарликларни қайд этиш ва уларни қурилиш соҳасидаги назорат бўйича ваколатли органларга юбориш имконини берувчи «Огоҳ фуқаро» тизими тест режимда ишга туширилди.
Шунингдек, шаҳарсозлик фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар, жумладан, хорижий норматив ҳужжатлар илмий-техник кутубхонаси ташкил қилинди. Кутубхонада қурилиш соҳасига доир 2 минг 46
Илмий-техник кутубхона негизида «Қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар» маълумотлар базаси яратилиб, 54
Эшитувда депутатлар шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тартибларини такомиллаштириш, соҳада маъмурий тартиб-таомилларни соддалаштириш, қурилиш ишлари сифатини ошириш, шаҳарсозлик фаолиятини рақамлаштириш, соҳани малакали мутахассислар билан тўлдириш бўйича бир қатор таклифлар бердилар.
Тадбирда кун тартибидаги масала юзасидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди ва тегишли қарор қабул қилинди.
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг